Вазирлик тизимидаги коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (бўлимлар) ваколатларини меъёрий ҳужжатлари
KQKB
Ҳурматли институтимиз рахбарлари.
Президентимиз ташаббуси билан давлат сиёсатига кўтарилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг янги босқичи жорий йилнинг 5 март кунидаги Юртбошимиз ўтказган селекторда баён этилди. Унга асосан соҳада коррупцияга қарши курашиш, давлат ташкилотларининг шаффофлик ва очиқлигига жиддий эътибор қаратилди. Давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган коррупцияга қарши курашиш ички назорат тузилмаларига қўшимча масъулиятлар юклатилди.
Сўнгги йилларда бошқарув ходимларининг масъулияти сезиларни ошиб, коррупцияга қарши муросасиз муносабат шаклланиб келган бўлсада, ҳозирги даврда айрим янги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини эслатиш талаб қилиняпти.
1) “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔰Фармонга кўра, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
🏢 Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишда парламентнинг ролини тубдан ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига қуйидагилар тавсия этилди:
🔹ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
🔹 вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш;
🔹 халқаро тажрибани ўрганиб, кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
🔹 ишчи гуруҳ тузиб “жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги”да ҳар ойнинг 1–5 саналарида “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш;
🔹ҳудудий прокурорлар ва ички ишлар органлари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш ҳамда халқчил ташаббуслар асосида қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2) “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди
⚡️ Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
🔹 давлат хизматларини кўрсатишда коррупциявий омилларни бартараф этиш, маиший коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
🔹 идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва якунлари бўйича аниқланган коррупциявий нормаларни бекор қилиш бўйича таклиф киритиш.
📜 Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади.
📋 Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди