Андижон давлат техника институтида ўқув - семинар машғулотлари давом этмоқда
2025- 2026 ўқув йилида талабаларниниг қишки таътил даврида институт профессор - ўқитувчилари учун
" Олий таълимнинг ўқув-услубий ва илмий фаолиятини илғор халқаро тажрибалар асосида ривожлантириш; ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини тўлиқ жорий этиш, таълим сифати ва самарадорлигининг услубий жиҳатлари" мавзусида соҳа мутахассислари иштирокида семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
⚡️Режага асосан 6- январ куни
"Коррупцияга карши курашишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти" мавзусида семинар ўтказилди.
⚡️ Семинарда институтнинг "Коррупцияга карши курашиш комплаенс-назорати "бўлими бошлиғи В Турдиев такдимот асосида маъруза қилди .
⚡️Семинарда йиғилганларга жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек жамоатчилик
назоратини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик палатаси томонидан жойларда олиб борилаётган чора-тадбирлар хақида батафсил сўзлади.
⚡️ Шунингдек, "Халкаро ҳамкорлик бўлими " бошлиғи Ф Каримова томонидан " Халқаро ҳамкорлик бўйича хорижга чиқиш тартиблари; профессор-ўқитувчилар томонидан малака ошириш ва стажировка ўташлари бўйича йиғилганларга атрофлича тахлилий маълумотлар берилди.
⚡️Семинарда институтнинг Электр мухандислиги, Қурилиш мухандислиги ва архитектура факултетларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирларлари ҳамда факультет деканлари иштирок этдилар.