Коррупцияга қарши меъёрий хужжатлар талаблари тўғрисида

Ҳурматли институтимиз раҳбарлари.
Андижон машинасозлик институтида ишлаган раҳбар ходимлар коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича меъёрий ҳужжатларни чуқур ўзлаштириб олишган, КҚКБўлими ваколатлари бўйича ҳеч қандай саволлар ва эътирозлар қолмаган эди.
Андижон давлат техника институтига ишга қабул қилинган янги раҳбар ходимларнинг айримларига бир-неча маротаба тушунтирилганига қарамасдан, бўлим ваколатлари бўйича саволлар пайдо бўлаётганлигини инобатга олиб, олдинлари ушбу каналда тақдим этилган меъёрий ҳужжатларни ўрганиб чиқишни тавсия этамиз. Ҳуқуқда “қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди” деган тушунча мавжуд.
Мазкур меъёрий ҳужжатларда коррупцияга қарши Президентимиз, давлатимиз, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг муносабати, коррупцияга қарши курашиш ички назорат тузилмаларининг ваколатлари, шу жумладан Ишонч телефонларини ташкил қилиш, улар орқали мурожаат этган фуқароларнинг анонимлигини таъминлаш, олинган маълумотларни текшириш каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Институт Кенгашининг навбатдаги йиғилишларидан бирида раҳбар ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳаси бўйича меъёрий ҳужжатларнинг ўзлаштириш ҳолати, ички меъёрий ҳужжатларнининг бажарилиши бўйича масалани киритишни режалаштирганмиз. Жумладан, институт раҳбар ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича институт Ходимлар бўлими томонидан тайёрланган ва ректор в.в.б. С.Алиев томонидан имзоланган 2025 йил 17 апрель кунидаги 186-к-сонли буйруқнинг бажарилиши тўғрисида. Унда,фойдаланилган иш вақти ва иш ҳақи ҳисоблаш Табелларни тақдим этиш муддати аниқ кўрсатилган бўлсада, амалда сурункали равишда буйруқ талабларини бузиш ҳолатлари қайд этилмоқда.