Манфаатлар тўқнашуви аломатлари тўғрисида
KQKB
Институтнинг коррупцияга қарши Ишонч телефонига манфаатлар тўқнашуви аломатлари бўйича келиб тушаётган маълумотларнинг аксарияти профессор-ўқитувчилар ва ходимлар томонидан меҳнат қонунчилигини бузишни бевосита рахбарлари томонидан яшириш, ваколатига кирмайдиган қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлмоқда.
Бу борада давлат ташкилоти ходимларнинг меҳнат фаолияти қонунда, авваламбор Меҳнат Кодексида, ички меҳнат тартиб-қоидаларида, Жамоавий ва шахсий меҳнат шартномаларда белгиланган.
Тажрибадан келиб чиқиб, энг кўп учрайдиган ҳолатлар бевосита тузилма рахбари томонидан қўл остидагиларга турли сабаблар билан ишдан жавоб бериш, табелида эса ишда бўлган деб расмийлаштириш кўринишида бўлмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, эслатмоқчимиз - давлат ташкилоти ходимига ишдан 1 кунга ҳам жавоб бериш биринчи рахбар, бизда институт ректори вазифасини вақтинча бажарувчиси С.Алиевнинг профессор-ўқитувчи ёки ходимнинг аризасига асосан ички буйруғи билан руҳсат берилади.